Қозоғистон тараққиёт банкининг кредит савати 1 трлн 728 млрд тангага етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон тараққиёт банкининг кредит савати 1 трлн 728 млрд тангага етди. Бу ҳақда Банк раҳбари Абай Сарқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Тараққиёт банки қайта ишлаш саноати ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси лойиҳаларини кредитлаш динамикаси бўйича ижобий трендни давом эттирмоқда. ҚТБ кредит савати ҳажми 2019 йил дастлабки якунларига кўра, 2018 йилдаги кўрсатгичдан 32 млрд тг ёки 1,9 фоиз ошиб, 1 трлн 728 млрд тангага етди», - деди у.

А.Сарқуловнинг айтишича, 2019 йилда давлат маблағларининг ҳар бир тангасига бозор шартлари асосида 1,17 танга қарз жалб қилинди. ҚТБ ўтган йилда, яъни 177,9 млрд тг бозор маблағларига тегишлидир.

«Ўтган йил якунларига кўра, Банк 14 та лойиҳани молиялаштирганди. Улар жами 436,5 млрд тангалик 11 та инвестицион лойиҳа ва 3 та экспорт операциясидир», - деди Абай Сарқулов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар