Қозоғистон талабалар театри Испанияда ўтказилган фестивалда биринчи ўринни эгаллади

None
ASTANА. Кazinform - Л.Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети «Шаңырық» талабалар театри халқаро «Sea. Sun. Festival» фестивалида «Драма театри» номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистонлик ёш режиссёр К.Қасимов томонидан қозоқ тилида саҳналаштирилган «Қиз Жибек» саунд- драмасини Европа жамоатчилигига тақдим этди. Бу ҳақда Kazinform университет матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Халқаро фестиваль Испаниянинг Льорет де Мар шаҳрида 29 апрель куни бўлиб ўтди. «Театр» номинациясида 7 та давлатдан 9 та театр жамоаси саҳнада чиқиш қилди. Ҳакамлар ҳайъати спектаклни саҳналаштириш даражаси ва ЕМУ талабаларининг актёрлик маҳоратини юқори баҳолади.

Евросиё Миллий университети қошидаги «Шаңырақ» талабалар театри 2011 йилда ташкил этилган. Ижодий жамоада 50 дан ортиқ ёш истеъдодли санъаткорлар чиқиш қилмоқда. Улар кўплаб халқаро танловларнинг кўп маротаба ғолиблари. «Шаңырақ» драматург Ж.Алмашулининг «Мұңмен алысқан адам» спектаклини инглиз тилида намойиш этган мамлакатдаги биринчи талабалар театридир.

Сўнгги хабарлар