Қозоғистон таълим вазири катта салоҳиятга эга бўлган касб турларини айтиб ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов таълим ва касбларнинг энг истиқболли турларини номлади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ўйлайманки, 3 турдаги таълим ва касбнинг имкониятлари катта. Биринчиси - ёш ўқитувчи. Ҳозирда бу касб барқарорлик гаровига айланди. Мамлакатда яхши ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Иш ҳақи ҳам яхши, шароитлар ҳам, ривожланиш ва мартаба ўсиши учун имкониятлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ушбу йўналишда 9,5 минг грант ажратилади, энг юқори стипендиялар тайинланади, ойлик маош ҳар йили 25 фоизга ошириб борилади», — деб ёзади вазир Facebook саҳифасида битирувчиларга йўллаган мактубида.

Шунингдек, у муҳандислик ва фаннинг ҳам катта салоҳиятга эгалигини қайд этди.

«Иккинчиси ёш муҳандис. Президент техник мутахассисликлар муҳимлигини таъкидлади. Агар сиз кучли муҳандис бўлсангиз, исталган жойда рақобатлаша оласиз. Маълумки, Google, Amazon ва бошқа дунёга машҳур компанияларда юзлаб қозоғистонлик ёшлар ишлайди.

Учинчиси - ёш олим. Қозоғистон илм-фани жадал ривожланмоқда. Маҳаллий олимлар QazVac вакцинасини ишлаб чиқдилар. Дунё бўйлаб ўтказилаётган илмий мусобақаларда ҳам ёш олимлар етакчилик қилмоқда. Уларнинг лойиҳалари хорижий компаниялар томонидан таклиф этилмоқда. Қолаверса, олимлар учун ҳам энг қулай шароитларни яратиб беряпмиз. Хусусан, илмий грантларни тақсимлаш, хорижий илмий марказларда стажировка ўташ ва бошқалар. Сизлардан бирортангиз Сатпаев ижодини давом эттирадиган кучли олим бўлишингиз мумкин», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар