Қозоғистон Таълим вазири ўғлига мактаб формасини қанчага сотиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўғлига мактаб формасини қаердан ва қанчага олганини айтди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вазирнинг айтишича, унинг мактаб ёшидаги битта фарзанди бор.

«Ўтган ҳафта охирида ўғлим билан дўконга чиқдим. Бир нечта оқ кўйлак, шим, костюм ва галстук олдик. Нархига келсак, у тахминан 35 минг туради. «Гласман» дўконига бориб, ҳамма қатори навбатда туриб, 36 ўлчамдаги кийим-кечак билан қайтдик. Барча оилалар қатори биз ҳам мактабга тайёргарликни шу тариқа бошладик»

, - деди вазир Ҳукумат уйида журналистларнинг саволига жавобан.

Шу билан бирга, вазир ижтимоий мавқеи паст оилаларга ўқув қуроллари олишда ёрдам берилишини эслатди.

«Бу йил биз иккита муҳим қарор қабул қилдик. Ота-оналар бу масалани уч йил давомида кўтариб келдилар. Биринчи навбатда ўқувчиларга енглари кенг мактаб формалари тарқатилди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун биз форма учун зарур бўлган маблағларни ота-оналарнинг шахсий ҳисобига ўтказишга қарор қилдик. Бу ишлар давом этмоқда. Иккинчидан, масалан, Шимолий Қозоғистонда ўтган йили ҳар бир ўқувчига атиги 17 минг тенге ажратилган. Айрим вилоятларда 20 000 тенге, айрим вилоятларда 25 000 тенге берилди. Энди бу йил биз маблағларнинг минимал даражасини 37 мингга оширдик. Айрим ҳудудларда, масалан, Алмати шаҳрида у 43 минг тенгегача оширилди. Биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Бу ечимлар 475 минг боланинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради»

, — деди Асхат Аймағамбетов.

Сўнгги хабарлар