Қозоғистон сув йўлларида навигация қилиш бошланди
16 Май 21:43

Қозоғистон сув йўлларида навигация қилиш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 2022 йилда ички сув йўлларида навигациянинг очилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминлаш мақсадида «Қазақстан су жолдары» давлат компанияси томонидан зарур йўл ишлари бажарилди, жумладан, 2614 та навигация белгиси ўрнатилди.

Қозоғистондаги кема қатнови сув йўлларининг умумий узунлиги 2104 км. Республика кема реестрида 781 та дарё транспорти ва 18 959 та кичик кемалар рўйхатга олинган.

Навигация Или-Балхаш, Урал-Каспий ва Иртиш ҳавзаларининг кема қатнови участкаларида амалга оширилади. Шу билан бирга, юк ташишнинг асосий қисми мамлакатнинг шарқий минтақасида амалга оширилади.

Янгиликлар

Архив