Қозоғистон сув полоси бўйича жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқди
25 Июнь 09:12

Қозоғистон сув полоси бўйича жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Сув полоси бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон аёллар терма жамоаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақа Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган сув спорти бўйича жаҳон чемпионати доирасида ўтказилади. Қозоғистон аёллар терма жамоаси D гуруҳида Австралия, Янги Зеландия ва Бразилия терма жамоалари билан куч синашди.

Қозоғистонлик ватерполчилар Австралияга 6:19, Янги Зеландияга 11:15 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бразилияни эса 10:6 ҳисобида мағлуб этди.

Улар ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олишди.

Энди Қозоғистон 26 июн куни плей-офф босқичида Грецияга қарши баҳс олиб боради.

Жаҳон чемпионати 2 июл куни якунланади. Миллий терма жамоа бунгача 10 марта жаҳон чемпионатида иштирок этган.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив