Қозоғистон стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида илк ғалабани қўлга киритди

3 Октябрь, 08:29
Қозоғистон стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида илк ғалабани қўлга киритди

CHENGDU. Kazinform - Хитойнинг Чэнду шаҳрида стол тенниси бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси илк ғалабасини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Қозоғистонликлар 3:0 ҳисобида Ўзбекистонни ишончли мағлуб этишди. Денис Жолудев, Кирилл Герасименко, Алан Қурманғалиевлар Абдулазиз Анорбоев, Шоҳрух Искандаров, Элмурод Холиқовдан устунлик қилди.

Денис Жолудев - Абдулазиз Анорбоев 3:0 (11:6, 11:6, 11:8)

Кирилл Герасименко - Шоҳрух Искандаров 3:0 (11:2, 11:6, 11:8)

Алан Қурманғалиев - Элмурод Холиқов 3:0 (11:5, 11:2, 12:10).

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар