Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон спортчилари парадзюдо бўйича Гран-при мусобақасида ғолиб бўлди

5 Июль 07:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик спортчилар Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида парадзюдо бўйича ўтказилган Гран-при турнирида совринли ўринларни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур мусобақада дунёнинг 13 давлатидан тўқсонга яқин парадзюдочи иштирок этди. Бу йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан муҳим мусобақа бўлди.

Гран-при турнирида Қозоғистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилди, улардан 7 нафари совринли ўринларни қўлга киритди.

Жумладан, Ақмарал Науатбек (-48 кг J2) ва Даяна Федосова (-57 кг J2) чемпион бўлди, Бауржан Аристанбеков (-90 кг J1) кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Азамат Нокишев (-73 кг J2), Ерғали Шамей (-73 кг J1), Жанбота Аманжол (-90 кг J2) ва Талғат Ажиғалиев (+90 кг J2) бронза медалларини қўлга киритди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар