Қозоғистон спортчилари Фарғонада хапкидо бўйича очиқ Осиё чемпионатида қатнашади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 1-2 июл кунлари Фарғона шаҳрида хапкидо бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Спортни ривожлантириш, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Хапкидо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақалар катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилади.

«Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган чемпионатда мамлакат вакилларидан ташқари Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Ҳиндистон, Непал ва Шри-Ланкадан 400 нафарга яқин спортчи ҳам иштирок этади. Қитъа чемпионати доирасида Халқаро хапкидо федерацияси президенти О Се Лим, Корея хапкидо федерацияси вице-президенти Ким Беом Чул ва федерация бош котиби Сун Дук Бе Фарғонага ташриф буюради.

Кореянинг ҳапкидо жанг санъати таэквондо ва дзюдодан кейин учинчи ўринда туради.

Сўнгги хабарлар