Қозоғистон спортчилари дзюдо бўйича Осиё чемпионати ғолиби бўлди

None
None
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандалик спортчилар дзюдо бўйича Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди. Айзат Наукенова кумуш, Аида Тойшибекова бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Бангкокда (Таиланд) кадетлар ва ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионати бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси таркибида Қарағанди вилоятидан уч нафар спортчи чиқиш қилди.

40 килограмм вазн тоифасида А.Молдағулова номидаги мактаб-интернат ўқувчиси Айзат Наукенова иккинчи ўринни эгаллади. Ўша мактаб-интернат ўқувчиси Аида Тойшибекова (+78 кг вазнда) бронза медалини қўлга киритди. «Жас сункар» спорт мактабининг ёш дзюдочиси Аяулим Қайрат бешинчи бўлди.

Май ойида Алмати шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Шунда Аида Тойшибекова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Аяулим Қайрат кумуш, Айзат Наукенова бронза медалини қўлга киритди.

Фото: вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар