Қозоғистон спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичининг медалини қўлга киритди

None
Фото: Sports.kz.
ASTANA. Kazinform - Эмиль Аҳмеджанов бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг бронза медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Challenge cup туркумига кирувчи жаҳон кубоги биринчи босқичининг финал беллашувлари ўтказиляпти. Эмиль Аҳмеджанов эркин дастурда 13 800 балл тўплади ва жаҳон чемпионати босқичининг бронза медалини қўлга киритди. Болгариялик гимнастикачи 14 366 балл тўплади. Иккинчи ўринни 14 833 балл билан венгриялик спортчи эгаллади. Айтиш керакки, бу унинг катталар ўртасидаги илк муваффақияти. Мусобақада дунёнинг 22 давлатидан 150 нафар спортчи иштирок этяпти», - дейилади Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарида.

Сўнгги хабарлар