Қозоғистон ўсмирлари теннис бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси Чехиянинг Простеев шаҳрида ўтказилаётган 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, қозоғистонлик ўсмирлар чорак финалда Словения терма жамоаси билан куч синашди.

Биринчи учрашувда Даниэль Тазабеков яна бир бор умидларни оқлади. Биринчи партияда Свит Сульичга 4:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, ғалабага бўлган қатъийлигини кўрсата олди. Иккинчи сетда у тай-брейкда рақибини мраккаб вазиятга туширди - 7:6 (8:6).

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Даниэль 4:1 ҳисобида олдинга чиқди. Олтинчи геймда Сульич шифокорлар ёрдамига мурожаат қилди. Қозоғистонлик ёш теннисчи имкониятни бой бермади – 6:2.

Шундан сўнг кортга қўш жамоа етакчилари Занғар Нурланули ва Жига Шешко чиқишди.

Биринчи сет Занғар фойдасига ҳал бўлди - 6:4. Иккинчи сетда һам у ўзининг юксак маҳоратини намойиш этди – 6:3.

Шу тариқа Қозоғистон ёшлар терма жамоаси (сардори Сергей Квак) ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ўсмирлар теннис бўйича жаҳон чемпионатида илк бор чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар