Қозоғистон ўсмирлари теннис бўйича жаҳон чемпионати саралаш турнирида Австралия билан учрашади

Фото: Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Чимкентда 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё-Тинч океани жаҳон чемпионатининг гуруҳ беллашувлари якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, қозоғистонлик ўсмирлар D гуруҳидаги сўнгги учрашувида Ўзбекистон терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Занғар Нурланули илк баҳсда Нуриддин Бахтиёровни 6:4, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса Амир Омарханов Суҳроб Саидовни мағлуб этди - 6:3, 6:2.

Қуръа натижаларига кўра, эртага, 11 майда Сергей Квак шогирдлари чорак финалда Австралия терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Австралия терма жамоаси – 6 марта 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан жуда кучли рақиб.

Чорак финалда Жанубий Корея – Ҳиндистон, Ўзбекистон – Таиланд, Гонконг – Япония терма жамоалари куч синашади. Осиё-Тинч океани минтақасининг энг яхши тўртта жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар