Қозоғистон сиёсатидаги ўзгаришлар Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир қилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон сиёсатидаги ўзгаришлар Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир қилиши мумкин? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда амалга ошириладиган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, табиийки, Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий нуқтаи назарига ҳам, хавфсизлик масалаларига ҳам таъсир қилади», - деди Саидикрам Ниёзхўжаев.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Қозоғистон Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий етакчилардан бири ҳисобланади.

«Албатта, бизнинг иқтисодларимиз ўзаро боғлиқ ва Қозоғистондаги барқарорлик, Қозоғистоннинг ривожланиши, табиийки, бу бутун минтақамизга бевосита дахлдор ва бу ерда қабул қилинаётган қарорлар хавфсизликка қаратилган. Қозоғистон Президенти ўзининг жорий Мурожаатномасида дунёда вазият ҳар куни, ҳар соатда ўзгариб бораётгани, шу нуқтаи назардан, муайян чақириқларга жавоб бериш ва яхлит қарорлар қабул қилиш табиий равишда барқарорликни таъминлаб, икки томонлама алоқаларимизни мустаҳкамлашини таъкидлади», - деди Саидикрам Ниёзхўжаев.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар