Қозоғистон Швеция билан ЕХҲТга раислик қилиш тажрибасини баҳам кўришга тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Швеция қироллиги ташқи ишлар вазири Анна Кристен Линде билан музокаралар ўтказди. Телефон суҳбати швед томони ташаббуси билан ўтказилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Вазир ҳамкасбини Швециянинг ЕХҲТга раислик қилиши билан табриклади ва Қозоғистон томони ушбу ташкилотга раҳбарлик қилиш тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, Швеция томони ЕХҲТнинг бўлажак тадбирлари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга қизиқиш билдирди.

Умуман олганда, ташқи ишлар вазирлари бошқа халқаро майдонларда, шу жумладан 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашига икки мамлакатнинг нодоимий аъзолиги даврида сиёсий ўзаро алоқаларнинг ижобий тажрибасини қайд этдилар. Томонлар, шунингдек, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги Битимни амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Инвестициялар ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш зарурати нуқтаи назаридан вазирлар икки мамлакат бизнесининг энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидладилар.

Томонлар, шунингдек, таълим, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар