Қозоғистон шимолий ва шарқий ҳудудларини Россия гази билан таъминлаши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия томони Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятларини газлаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштириш бўйича аниқ қарор қабул қилиш учун иккита вариант кўриб чиқилмоқда. Улардан бири Россиядан келувчи газдир.

«Жорий йилнинг 11 февралида бўлиб ўтган Қозоғистон-Россия ишчи гуруҳи йиғилишида Россия томони товар гази харид қилинган тақдирда мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштириш вариантини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади. Бугунги кунда газ нархини аниқлаш учун ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 12 апрел куни «Газпром» компанияси билан учрашувда Қозоғистон томони газлаштиришнинг муқобил вариантларини кўриб чиқиш мақсадида Россия Федерациясидан суюлтирилган газ етказиб бериш орқали газлаштириш вариантини ўрганишни таклиф қилди. Бундан ташқари, ушбу вариант газни қайта таъминлаш ва сиқиш инфратузилмасига сармоя киритишни талаб қилади. Натижада томонлар – QazaqGaz миллий компанияси ва «Газпром» компанияси ўртасидаги ишчи гуруҳ бу борадаги ишларни янада давом эттиришга келишиб олди», — деди Алихан Смаилов.

Унга кўра, мамлакат мазкур ҳудудларини «Сариарқа» магистрал газ қувури орқали газлаштириш йўли ҳам бор.

«АстанаГаз ҚМГ» АЖ «Сариарқа» магистрал газ қувури қурилишининг ІІ-ІІІ босқичлари бўйича техник-иқтисодий асосларни тузатиш ишларини якунлади. Нур-Султан-Кўкшетау-Петропавл участкаси бўйича «Мемсараптама» РДК эслатмаларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Муассасадан ташқари комплекс экспертиза натижаларини жорий йилнинг июн ойи охиригача олиш режалаштирилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча дастлабки маълумотлар (газ нархи, қурилиш харажатлари, қоплама ва бошқалар) олинганидан сўнг мамлакатимизнинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштиришнинг якуний оптимал варианти танланади», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар