Қозоғистон шимолида минус 38 даража совуқ кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 9 – 11 январ кунлари ҳаво ҳарорати Шимолий Қозоғистон вилоятида кечаси минус 30-35 даражагача, вилоят шимолида 38 даражагача пасаяди.

Қутқарув хизмати Darmen иловаси орқали тегишли огоҳлантириш берди. Шимолий қозоғистонликлар аллақачон мобил телефонларига совуқ келиши ҳақида хабарлар олган.

Сўнгги бир неча кун ичида вилоят об-ҳавосини кучли шамол ва ёғингарчилик олиб келган Атлантика циклони шакллантирди.


Сўнгги хабарлар