Қозоғистон шимолида байрам кунлари 65 одам йўлда қолиб кетган

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида қутқарувчилар байрам кунлари йўлда қолиб кетган 65 нафар одамга ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ШҚВ Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, 31 декабрь – 5 январь оралиғида вилоят йўлларида 22та транспорт воситаси йўлда қолиб кетган. Жами 65 нафар одам, жумладан 12 нафар бола эвакуация қилинган.

«Асосан вилоятнинг жанубий туманларида йўлда қолиб кетиш ҳолатлари кўпроқ кузатилди. Қор бўрони туфайли Айиртау туманида одамлар йўлда қолиб кетган. 4 январь куни об-ҳаво ёмонлашиши туфайли «Тимирязев-Сарикўл» трассаси ёпилди. Махсус хизмат ходимларининг саъи-ҳаракатлари туфайли йўллар тозаланиб, бугун барча йўналишларда ҳаракат тикланди», - дейди ФВД кризис ҳолатлари бошқармаси бошлиғи Рустем Жумағалиев.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар