Қозоғистон шакар импортини 32 фоизга қисқартиради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон шакар импортини 32 фоизга қисқартиради. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, сув таъминоти муаммоси ҳал этилиб, экин майдонлари 14,5 минг гектардан 38 минг гектарга кенгайтирилади. Техник жиҳозлаш амалга оширилиб, саноат инфратузилмасини ривожлантиришга киришилади. Шунингдек, шакар заводини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни 332 минг тоннадан 1,8 миллион тоннага етказиш кўзда тутилган.

«Шунинг учун шакар ишлаб чиқаришни 7 баробарга кўпайтириб, 254 минг тоннага етказиш, шакар импортини 32 фоизга қисқартириш кутилмоқда. Бу маҳаллий шакар етказиб беришни 7 фоиздан 43 фоизга ошириш имконини беради. Бундан ташқари, юқоридаги натижаларга эришиш учун 5-6 йил муддатга субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ҳисобидан давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар