Қозоғистон шакар экспортига 6 ойлик тақиқ жорий қилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 6 ой муддатга Қозоғистондан шакар ва шакар хомашёсини экспорт қилишни тақиқловчи буйруқ чиқарди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳужжатнинг тўлиқ атамаси - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2022 йил 4 майдаги 140-сонли «Шакар ва шакар хомашёсини экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғи.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудидан 6 ой муддатга шакар ва шакар хомашёсини олиб чиқишни тақиқлашни буюраман», — дейилади буйруқда.

Ҳужжатда, шунингдек, ушбу қарор ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссиясини хабардор қилиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилиши таъкидланган.

«Буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради», — дейилади ҳужжатда.

Буйруқ матни бугун эълон қилинганини инобатга олиб, у 23 майдан кучга киради.

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Қозоғистон шакар импортини 32 фоизга қисқартиришини айтган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар