Қозоғистон шахматчиси Нью-Деҳлида учинчи Гран-прини қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон шахматчиси Бибисара Асаубаева Нью-Деҳлида ўтказилган ФИДЕ аёллар Гран-присида учинчи бор ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform Prosports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик халқаро спорт устаси Бибисара Асаубаева Гран-прининг 4-раундида россиялик Александра Горячкинага имкониятни бой бериб, ҳиндистонлик гроссмейстер Ҳарика Дронавалини мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг у 3 очко жамғариб, россиялик А.Горячкина билан учинчи-тўртинчи ўринларни бўлишиб олди.

Ушбу мусобақада хитойлик Чжу Цзиньэр ва россиялик Полина Шувалова пешқадамлик қилмоқда. Бугун Бибисара Асаубаева иккаласи билан ҳам учрашади.

Шахмат ихлосмандлари Бибисара Асаубаеванинг 4 ва 5-тур учрашувларини ушбу ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин.

Фото: prosports.kz
Сўнгги хабарлар