Қозоғистон шаҳарларини рақамлаштириш 2024 йилгача якунланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Ақтўбе, Арис, Қарағанди, Лисаков ва Ўскемен шаҳарлари рақамлаштирилади, деб хабар берди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги давлат шаҳарсозлик кадастрининг рақамли маълумотлар базасини ишлаб чиқмоқда, бу «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳаси доирасида инфратузилма объектларини ҳисобга олиш ва аҳоли пунктлари қурилиши мониторингини такомиллаштириш имконини беради.

Айни пайтда ер ости ва ер усти коммунал тармоқларини инвентаризация қилиш орқали шаҳарларнинг рақамли кадастр режалари ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунга келиб бу борадаги ишлар 63 фоизга бажарилган. Эндиликда шаҳарсозлик кадастрининг маълумотлар базасига 805 та рақамлаштирилган бош режа ва батафсил режалар киритилган. Ўтган йили ҳудудларда 25 минг гектар қурилиш майдонлари рақамлаштирилган бўлса, жорий йилда Ақтўбе, Арис, Қарағанди, Лисаков ва Ўскемен шаҳарларида коммунал тармоқларни инвентаризация қилиш режалаштирилган. Йирик аҳоли пунктларини (туман марказлари даражасигача) рақамлаштиришни 2024 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Айтиш жоизки, шаҳарсозлик кадастр тизимини Ягона давлат кўчмас мулк кадастри ва ҳокимликлар геопортали билан интеграциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар