Қозоғистон шаҳарларида транспортни бошқаришнинг ягона маркази ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон шаҳарларида транспортни бошқаришнинг ягона марказлари ташкил этилади. Бу кўрсатмани бугун Атирау вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шаҳарларда транспорт ҳаракатини тартибга солиш алоҳида масаладир. Шу муносабат билан, Ҳукумат ва ҳокимларга пайтида ва дам олиш кунларида автобуслар учун махсус қатновлардан фойдаланиш масаласини ҳал қилишни буюраман. Ушбу тажриба Москва, Истанбул ва Парижда кенг тарқалган», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари шунингдек, шаҳарларда транспорт ҳаракатини бошқаришнинг ягона марказини яратиш зарурлигини таъкидлади.

«Марказнинг вазифаси - бу соҳада ҳокимиятнинг ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, фуқароларнинг шикоятлари ва таклифларини кўриб чиқиш. Масалан, йўл белгиларининг етишмаслиги светофорларнинг ишламаслиги каби масалалар билан боғлиқ. Ҳукуматга вилоят ҳокимлари билан биргаликда ҳудудларда бундай марказларни ташкил этиш чораларини кўришни топшираман», - деди ҚР Президенти.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар