Қозоғистон ШҲТнинг туризмни ривожлантириш бўйича битимига қўшилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича битимига қўшилиши мумкин. Битим лойиҳаси «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 16 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимга Қозоғистон қўшилсин. Мазкур қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради», — дейилади ҳужжатда.

Битим лойиҳаси 13 апрелга қадар муҳокама учун очиқ бўлади. Кейинроқ ҳужжат имзолаш учун Бош вазирга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Алмати шаҳрини 2023-2024 йилларда ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти сифатида тасдиқлаш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июлидан 2024 йилнинг июлигача Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар