Қозоғистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиё давлатлари ХХІ асрда минтақани ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолайди.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференцияси чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

«Хитой Осиёдаги асосий ҳамкоримиз бўлиб қолмоқда. Биз савдо ҳамкорлиги учун катта имкониятларни кўрмоқдамиз ва Қозоғистон маҳсулотлари экспортини оширишдан манфаатдормиз. Биз Евроосиё интеграцияси ва «Бир камар ва йўл» ташаббуси интеграцияси инфратузилмавий ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор ўсишни таъминлашга ёрдам беради, деб умид қиламиз», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга бел боғлаган ва 2023-2024 йиллардаги раислик доирасида тегишли таклифларни тайёрламоқда.

«Ташқи сиёсатимизнинг энг муҳим устувор йўналиши Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат. Қозоғистон минтақанинг иқтисодий, транспорт-логистика ва сармоявий салоҳиятини очиш бўйича қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Қозоғистон дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини ўз ичига олган ХХІ асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, дўстона қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш тўғрисида келишувга эришилди», — деди Мухтар Тлеуберди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар