Қозоғистон сериалларини Ўзбекистон, Сингапур, Россия, Туркия, Қирғизистон сотиб олмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда давлат кўмагида 5 йил ичида 250 га яқин сериал суратга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Омаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги 5 йилда давлат кўмагида 250 га яқин телесериал суратга олинди. Уларнинг 50 дан ортиғи Сингапур, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларга сотилган», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, давлат телеканаллари ҳам ижтимоий тармоқларда ахборотни тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

«Масалан, ҳозирда «Хабар» ва «Қазақстан» каналларининг YouTube каналлари обуначилари сони бир миллиондан ошиб, «Олтин тугма» мукофоти соҳиби бўлди», - дейди Асқар Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар