Қозоғистон Сенати рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни қабул қилди
28 Июнь 18:14

Қозоғистон Сенати рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига инновацияларни рағбатлантириш, рақамлаштириш, ахборот хавфсизлигини ривожлантириш ва таълим масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжат давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш, электрон ҳужжатлардан фойдаланишни кенгайтириш ва маълумотларни бошқариш тизимини институционаллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун рақамлаштириш ва реинжиниринг орқали давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, шунингдек, рақамли ҳужжат хизматлари кўрсатиш кўламини кенгайтириш, электрон ҳужжатларнинг қоғоздаги ҳужжатлар билан тенглигини таъминлашга қаратилган.

Сенатнинг Иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик масалалари қўмитасидан маълум қилишларича, фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ ва ҳ.к.) далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги гувоҳномаларни электрон шаклда қайд этиш соҳасида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Масалан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, маълумотнома қоғоз шаклида, шунингдек, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклда берилади.

«Алоқа тўғрисида»ги қонун доирасида алоқа операторининг Қозоғистон Республикасининг радиочастота спектридан фойдаланишига бериладиган рухсатномада кўрсатилган аҳоли пунктлари ва ҳудудларига алоқа хизматларини кўрсатиш мажбуриятларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий қилади.

«Қабул қилинган қонун бошқарув қарорларини қабул қилишда инновацион рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш учун қонунчилик муҳитини яратишга қаратилган. Бундан ташқари, қонун қишлоқ жойларда алоқа сифатини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларини олишда харажатларини камайтиришни назарда тутади», — деди Сенат раиси Маулен Ашимбаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив