Қозоғистон Сенати Раиси Озарбайжон Милли Мажлиси Раиси билан учрашди

None
None

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Сенати Раиси Маулен Aшимбаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси Раиси Сахиба Гафарова билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб.

Учрашув чоғида Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, икки мамлакатда ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ишларида тажриба алмашиш муҳокама қилинди.

«Озарбайжон - Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори. Бизнинг умумий тарихимиз ва умумий илдизларимиз бор. Мамлакатимиз ва халқимизни кўп асрлик дўстлик, умумий маданият ва анъаналар бирлаштиради. Икки мамлакат Парламентларида ҳамкорлик гуруҳлари тузилган. Мамлакатларимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қонун ижодкорлигида ҳуқуқий қўллаб -қувватлаш соҳасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганда, тармоқ қўмиталарининг тез -тез маслаҳатлашувларини ва долзарб масалалар бўйича қўшма давра суҳбатларини ташкил етиш мумкин бўлади», - деди Маулен Aшимбаев.

Сенат Раиси, шунингдек, Қозоғистон Парламенти депутатлари озарбайжонлик ҳамкасблари билан МДҲ ПA, ЕХҲТ ПA ва Парламентлараро иттифоқ каби халқаро Парламент платформаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади. Суҳбат давомида Маулен Aшимбаев ҳамкасбини келаси йили Алматида бўлиб ўтадиган МДҲ ПA Кенгашининг юбилей сессиясида иштирок тишга таклиф қилди.

Учрашувда иқтисодиёт, савдо, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва маданий -гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Сенат Спикери икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон Парламентлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар кенгайишига ишонч билдирди.


Сўнгги хабарлар