Қозоғистон Сенати халқаро ярашув битимлари тўғрисидаги БМТ Конвенциясини маъқуллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг воситачилик йўли билан эришилган халқаро ярашув битимлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда медиацияга талаб ортиб бормоқда. Низони ҳар икки томон манфаатларини кўзлаб, медиация йўли билан ҳал этишга фуқаролар жалб этилади. 2019 йил 7 август куни Сингапурда Қозоғистон БМТнинг воситачилик йўли билан эришилган халқаро ярашув битимлари тўғрисидаги конвенциясини имзолади. Конвенциянинг мақсади - иштирокчи-давлатлар ҳудудида воситачилик йўли билан эришилган халқаро келишувларни тан олиш ва амалга оширишдан иборат. Бугунги кунга қадар воситачилик йўли билан эришилган халқаро келишувларни тан олиш ва амалга оширишнинг ягона механизми мавжуд эмас. Шунга кўра, низо томонлари келишув битимини бошқа юрисдикцияда тан олиш ва ижро этиш учун судга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади», — деди адлия вазири Қанат Мусин.

Ҳужжатга кўра, ярашув битими миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Конвенция фақат иштирокчи давлатнинг икки ёки ундан ортиқ компаниялари ўртасидаги халқаро тижорат низоларига нисбатан қўлланилади. Конвенциянинг ратификация қилиниши суддан ташқари воситачиликни такомиллаштиришда ижобий қадамдир.

Муалли: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар