Қозоғистон Саудия Арабистонидан катта сайёҳлар оқимини кутмоқда

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Астана шаҳрида Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тауфиқ бин Фаузан бин Муҳаммад Ал-Рабиа билан учрашди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

ҚР Миллий музейида вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Саудия Арабистони делегацияси ноёб экспонатлар билан танишди, шунингдек, меҳмонларга саёҳатга оид видеоролик ҳам тақдим этилди.

Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликка келишиб олдилар. Вазир Даурен Абаевнинг қайд этишича, эндиликда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим мавжуд. Бу йил Саудия Арабистони туроператорлари учун иккита роуд-шоу ўтказилди.

«Ҳозир биз Саудия Арабистонидан келган сайёҳларнинг катта қизиқишини кўряпмиз. Биз соҳани ривожлантириш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга тайёрмиз. Бундан ташқари, ўтган йилга нисбатан Саудия Арабистонидан сайёҳлар оқими икки баравар кўпайди», - деди Даурен Абаев.

«Саудия Арабистонидан сайёҳларнинг катта оқими кутилмоқда. Дарҳақиқат, Қозоғистоннинг гўзал табиати бизни қувонтиради. Куни кеча Шимбулақга бориб, шу ерда дам олаётган фуқароларимиз билан учрашишга муваффақ бўлдик. Аслида саудияликлар энг жозибали сайёҳлар қаторига киради. Қозоғистонда кўплаб тарихий жойлар мавжуд. Биз туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш учун бор куч-ғайратимизни ишга солиш ниятидамиз», - деди Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тауфиқ бин Фаузан бин Муҳаммад Ал-Рабиа .

Вазирлар учрашувида Саудия Арабистони Қироллигининг Қирол Абдулазиз номидаги Жаҳон маданияти маркази (Ithra) томонидан Қозоғистонда Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёт йўллари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳикоя қилувчи кўргазма ташкил этилиши ҳам маълум бўлди.





Фото: Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Сўнгги хабарлар