Қозоғистон саноатидаги иш ҳақи: Кимга ва нима учун энг кўп маош тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Атирау вилоятида саноат соҳаси ишчиларининг ўртача ойлик маоши 825,6 минг тенгега (деярли 20 млн сўм) етди, деб хабар беради Kazinform Energyprom.kz сайтига ҳавола қилиб.

Жорий йилнинг учинчи чорагида Қозоғистонда саноат соҳаси корхоналари ишчиларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 282,7 минг тенгени ташкил этди, бу умуман республика бўйича ўртача кўрсатгич (204,3 минг тенге)дан 38,4 фоизга кўпдир.

Номинал ҳисобда саноат ишчиларининг иш ҳақи йил давомида 8 фоизга ошди ва сўнгги беш йил ичида ўртача йиллик ўсиш 10,9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда реал қийматда харид қобилиятининг ўсиши атиги 0,9%ни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида саноат соҳасидаги энг юқори ойлик маош Атирау (825,6 минг тенге - ЎР Миллий банки белгилаган 2020 йил 02 ноябрдаги расмий курсга кўра, 19 773 120 сўм - Таҳр.), Манғистау (542 минг тенге) ва Ғарбий Қозоғистон (384,5 минг тенге) вилоятлари саноатчиларига тўланади.

Энг кам ўртача иш ҳақи Шимолий Қозоғистон вилояти (жами 144,3 минг тенге - 3 455 985 сўм), Чимкент шаҳри (159,6 минг тенге) ва Жамбил вилояти (165,2 минг тенге) саноат корхоналари ишчиларига тегишли.

Саноат тармоқлари шароитида энг юқори иш ҳақи тоғ-кон саноати ва карьер қазиб олиш саноатида кузатилмоқда: 448,5 минг тенге.

Ишлаб чиқариш саноатида иш ҳақи 231,9 минг тенгени, электр энергияси ва иссиқлик таъминотида - 178,6 минг тенгени, сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни йиғишда назорат қилиш соҳасида атиги 132 минг тенгени ташкил этди.

Ташкилотлар раҳбарларининг иш ҳақи соҳалар бўйича ҳам сезиларли даражада фарқ қилади: агар тоғ-кон саноатида ташкилот раҳбарининг ўртача ойлик иш ҳақи 2020 йил июнь ойида 1,3 миллион тенгени ташкил этган бўлса, қайта ишлаш сегментида 928,8 минг тенге, электр ва иссиқлик таъминоти соҳасида - 506,3 минг тенге, сув таъминотини назорат қилиш сегментида - 352,1 минг тенге.

Ташкилотлар ва ихтисослаштирилган бўлинмалар раҳбарларидан ташқари, тоғ-кон саноатида юридик маслаҳатчилар (620,7 минг тенге), меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича муҳандислар (449,2 минг тенге) ва компютер тармоқлари ва тизимларида техник ходимлар (444, 2 минг тенге) маоши ҳам юқори.


Сўнгги хабарлар