Қозоғистон санкцияларни четлаб ўтиш учун ўз платформасини бериш ниятида эмас - Қозоғистон ТИВ

None
ASTANА. Кazinform - Бугунги кунга қадар бирорта ҳам Қозоғистон компаниясига иккинчи даражали санкциялар қўлланилмаган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Брифинг давомида журналистлар ундан хорижий ОАВда Россия санкцияларни четлаб ўтиб, уруш учун технология, шу жумладан Қозоғистондан учинчи давлатлар орқали олаётгани ҳақидаги материал ҳақида сўрашди.

«Аввал айтганимиздек, бизда барча шартномаларни олдиндан ўрганадиган мутахассислар, экспертлар бор ва Қозоғистон санкцияларни четлаб ўтиш учун ўз платформасини бериш ниятида эмас. Бугунги кунга қадар бирорта ҳам Қозоғистон компанияси иккинчи даражали санкцияларга дучор бўлмаган», — деди Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Blооmberg Россия Федерацияси санкцияларни четлаб ўтиб, «уруш учун технологиялар олиши» ҳақидаги материални эълон қилган эди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар