Қозоғистон саккиз ой ичида 44 млн тонна нефт экспорт қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – январ-август ойларида Қозоғистондан 44 миллион тонна нефт экспорт қилинди, режа 100 фоиз бажарилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Тенгиз» лойиҳаси шу даврда 17,1 миллион тонна нефт қазиб олди. Яъни, бу йилги режа 100 фоизга бажарилди. Қашаған ёки Шимолий Каспий лойиҳасида нефт қазиб олиш режадан 10,2 миллион тоннага етди. Қорашиғанақ лойиҳасида 7,8 миллион тонна нефт қазиб олинди ва режа 93 фоизга бажарилди. Бу ҳисобот даврида 44 миллион тонна нефт экспорт қилинди. Бошқача айтганда, 8 ойлик режа 100 фоизга бажарилди», - деди у.

Унга кўра, газ ишлаб чиқариш режаси 98 фоизга бажарилган.

«Газга келсак, ҳисобот даврида 35,5 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган. Бу жорий йилда режалаштирилган кўрсаткичнинг 98 фоизини ташкил этади. Газ қазиб олишнинг камайиши тўғридан-тўғри нефт қазиб олиш билан боғлиқ. Чунки бу нефт қазиб олишдан олинадиган қўшма газдир. Тижорат газининг ички истеъмоли ҳажми режага нисбатан 12 фоизга ошди ва 11,6 миллиард кубометрга етди», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар