Қозоғистон Россияга олма экспорт қила бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон олмалари Россияга экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дўстлар, бугун мен яна бир муҳим экспорт маҳсулоти - Қозоғистон боғларида етиштирилган мазали олма ҳақида гапирмоқчиман. Бу йил оғир иқтисодий вазиятга қарамай, «Arnau Agro» МЧЖ Россияга олма етказиб беришни муваффақ бўлди. Биринчи партиялардан бири Новосибирскга етказиб берилди ва маҳсулот маҳаллий аҳоли орасида катта талабга эга. Шуни таъкидлашни истардим, олма экспортида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган воситалар муҳим рол ўйнаган», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар