+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистон, Россия, Туркия ва Ўзбекистон ёш истеъдодлари «We Are One» қўшиғини куйлашди

6 Май 11:31
Баҳам кўринг:
Қозоғистон, Россия, Туркия ва Ўзбекистон ёш истеъдодлари «We Are One» қўшиғини куйлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Димаш Қудайбергеннинг YouTube-каналида ҳонанданинг кичкинтой дўстлари – Baqytty Bala халқаро танлови финалчилари билан бирга куйлаган қўшиғи видеоси жойлаштирилди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига ҳавола қилиб.

Бир ой муқаддам танловнинг биринчи мавсуми финалчилари Майкл Джексоннинг «Heal the world» – «Дунёни даволайлик» қўшиғини ижро қилишганди. Ўша эстафетани «Baqytty Bala» иккинчи мавсуми финалчилари давом эттирди – улар Димаш Қудайбергеннинг «We Are One» – «Биз биргамиз» қўшиғини айтишди.

Қозоғистон, Россия, Туркия ва Ўзбекистоннинг 14 нафар ўғил-қизлари ва улар билан бирга 25 ёшли ёш қўшиқчи Димаш бутун дунёдаги одамларни бирдамликка, дўстликка ва тинчликка чақирди.



Видео бир неча соат ичида ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди ва унга минглаб одамлар ўз муносабатларини билдиришди.



Ғоя муаллифи ва мувофиқлаштирувчи: Шолпан Табаева, Светлана Айтбаева.

Клип монтажи: Ерлан Бикчурин.



Қўшиқни ижро этганлар: Димаш Қудайберген, Адил Орумбасаров (Қозоғистон, Ақтўбе), Айкерим Медетовна (Қозоғистон, Нур-Султан), Алихан Тиллабек (Қозоғистон, Чимкент), Даяна Шағатаева (Қозоғистон, Қостанай), Исатай Болатхан (Қозоғистон, Қостанай), Ислом Балко (Ингушетия Республикаси), Қарақат Башанова (Қозоғистон, Алмати), Лаура Серикбаева (Қозоғистон, Ақтўбе), Ясмина Муратова (Ўзбекистон, Тошкент), Нурлибек Сапарбай (Қозоғистон, Алмати), Темирлан Осимкул (Қозоғистон, Алмати), Дарина Мағауина (Қозоғистон, Семей), Сема Айдин (Туркия, Артвин), Жусип Ансар (Қозоғистон, Ақтўбе).



Қўшиқ муаллифлари: Gao Shang/Shang Yang и Dong Nan/Tang Yi



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив