Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имконияти муҳокама қилиняпти. Музокаралар анча конструктив руҳда давом этяпти. Натижалар ҳақида маълумот берамиз», – дея қисқача изоҳ берди Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев.

Алмасадам Сатқалиев, шунингдек, Россиядан Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари орқали Хитой Халқ Республикасига газ қувурини қуриш масаласи муҳокама этилаётганини қўшимча қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, йўналиш олдиндан белгилаб қўйилган, ушбу газ қувурини қуриш шартлари муҳокама этиляпти.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар