Қозоғистон Россия билан шимолни газлаштириш бўйича техник шартларни ишлаб чиқмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов мамлакат шимолий ҳудудларини газлаштиришнинг мавжуд вариантлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Шимол ва шарқни газлаштириш масаласи кўп маротаба муҳокама қилинган. Агар биз бу ишни бугун бошламоқчи бўлсак, шунга кўра, энг яхши вариант Россиядан газ етказиб бериш бўлади. Бу иқтисодий жиҳатдан энг мақбул вариант ва газ таъминоти нуқтаи назаридан барқарор. Биз «Газпром» билан QazaqGaz компанияси даражасида шундай музокаралар олиб бормоқдамиз. Биз идоралар даражасида дастлабки музокараларни ўтказдик, бугунги кунда техник шартлар ишлаб чиқилмоқда», — деди Болат Ақшолақов МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, кўплаб кўмир станциялари газга ўтказилади.

«Ҳажми бўйича: биринчи босқич 4 млрд куб метрга яқин газни тахминан 7 млрд куб метрга ошириш имконияти билан 10 мрд куб метргача яхлитлаштирамиз, чунки у ерда жойлашган кўплаб кўмир станциялари газга ўтказилиши керак. Нархлари истеъмолчиларимиз учун мақбул бўлишини хоҳлаймиз. Жанубда ва Нур-Султанда бизда энг юқори нархлар борлигини биласиз. Эҳтимол, бу даражада, чунки у импорт қилинган газ. Буни ҳали музокаралар олиб бориш ва келишиб олиш керак», — дея қўшимча қилди вазир.

Фото: оrtcom.kz


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар