Қозоғистон Россия билан барча йўналишларда стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида – Бош вазир
4 Июль 22:30

Қозоғистон Россия билан барча йўналишларда стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида – Бош вазир

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Ҳукумати Россия билан стратегик шерикликни барча йўналишларда ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Екатеринбургда бўлиб ўтаётган ХII «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси Бош вазири жорий йилда мамлакат «ИННОПРОМ» кўргазмасининг ҳамкори эканлигини ва шу муносабат билан Қозоғистондан давлат сектори ва ишбилармон доиралар вакилларидан иборат расмий делегация келганини маълум қилди.

– Корхоналаримиз ўз ишланмаларини намойиш этиш, самарали ва истиқболли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишига ишонаман

, – деди Алихан Смаилов.

Бош вазир Қозоғистон ва Россия ўртасидаги давлатлараро муносабатлар юқори даражада эканини таъкидлади. Икки томонлама муносабатларнинг ўзига хос хусусиятини Давлат раҳбарлари учрашувларининг юқори суръати ҳам тасдиқлайди.

«Қозоғистон Ҳукумати иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотга тайёр»

, — деди Алихан Смаилов.

Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкоридир. 2021 йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми учдан бирга ошиб, 24,2 млрд долларга етди. Бу Қозоғистон-Россия савдоси бўйича рекорд кўрсаткичдир.

Жорий йилда ижобий динамика сақланиб қолмоқда – ўзаро савдо айланмаси 5 фоизга ўсиб, январ-май ойларида 9,2 млрд долларга етди.

«Мамлакатларимиз ўртасида кўп режали иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини ҳал этиш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишда Қозоғистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, 2021-2025 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг комплекс дастурини ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга»

, — деди ҚР Ҳукумати раҳбари.

Алихан Смаиловнинг айтишича, саноат кооперацияси Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир.

Шу тариқа, саноат соҳасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 437,8 млн долларлик 13 та йирик кооператив лойиҳа, 3 млрд долларлик 9 та янги лойиҳа амалга оширилди.

«Бу иш самарадорлигини пасайтирмаслик керак. Қозоғистон Ҳукумати Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг барча йўналишларда жадал ривожланишини таъминлаш бўйича кўп режали ишларни давом эттириш ниятида»

, — дея хулоса қилди Қозоғистон Республикаси Бош вазири.

Михаил Мишустин ўз нутқида Россия Ҳукумати Қозоғистон билан дўстлик ва шерикликни янада мустаҳкамлашни мутлақ устувор вазифа деб билишини таъкидлади.

– Ҳамкорлигимиз вақт синовидан ўтган ва ташқи синовларга чидамлилигини бир неча бор исботлаган

, – деди М. Мишустин.

Учрашувда Ҳукумат раҳбарлари кенг кўламли масалаларни, жумладан, савдо-иқтисодий, транспорт-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив