Қозоғистон ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди – Қасим-Жомарт Тоқаев

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Чет эл инвесторлари кенгашининг 34-ялпи мажлисида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугунги йиғилиш глобал логистика занжирларининг узилиши, савдо урушлари ва мисли кўрилмаган инфляция босими каби энг мураккаб вазият шароитида ўтмоқда. Буларнинг барчаси бугунги куннинг объектив ҳақиқатидир. Бундай вазиятда давлат ҳам, бизнес ҳам ўйиннинг янги қоидаларига тезда мослашиши керак. Шундагина биз рақобатбардошликни сақлаб қола оламиз. Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Мамлакатимизда мен таклиф этган кенг кўламли демократик ислоҳотлар дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. 5 июн куни умумхалқ референдуми бўлиб ўтди, унда фуқаролар Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади»

, — деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари овоз бериш натижасида Конституциянинг учдан бир қисмига ўзгартиришлар киритилганини таъкидлади.

Президент ваколатларини қайта кўриб чиқиш, сиёсий партияларни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш, сайлов жараёнини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир.

«Бундан ташқари, амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар кенг қамровли иқтисодий ўзгаришлар билан бирга бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу усул бизга ўрта даромад тузоғидан чиқиб, ривожланишнинг кейинги босқичига ўтиш имконини беради»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар