Қозоғистон ревакцинация учун 500 000 доза Pfizer вакцинасини сотиб олади
17 Май 21:32

Қозоғистон ревакцинация учун 500 000 доза Pfizer вакцинасини сотиб олади

NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳудудларда коронавирус инфекциясига қарши 4 миллион дозадан ортиқ вакциналар мавжуд. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2022 йилда ревакцинация учун 3,5 миллион доза вакциналар сотиб олинди: Sinopharm – 2 миллион доза, QazVac – 1,5 миллион доза. Ҳудудларга 2,9 миллион доза жўнатилди, ягона дистрибьюторнинг омборларида 594 минг доза қолдиғи бор», — дея хабар берди таҳририят сўровига жавобан ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, ҳудудларда QazVac, Cоmirnaty савдо белгиси остидаги Pfizer, CoronaVac, Sinopharm, Hayat 4,1 миллион дозадан ортиқ вакциналар баланси мавжуд.

Шунингдек, тақдим этилган маълумотларга кўра, «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси ҳудудларга текин жўнатилган.

«Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфексияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг 2022 йил 27 апрелдаги протокол кўрсатмасига асосан, аҳолининг 75 фоизини қайта эмлашни таъминлаш мақсадида йил охиригача 500 минг доза миқдорида Pfizer / Cоmirnaty вакцинасини сотиб олиш режалаштирилган. Аҳолининг 60 фоизини жорий йилнинг 3-чорагида ревакцинация қилиш учун 1 миллион дозада QazVac вакцинасини харид қилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Янгиликлар

Архив