+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Aстана давлат хизмати марказини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувни узайтирди

27 Октябрь 15:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Aстана давлат хизмати марказини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувни узайтирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан Aстана давлат хизмати марказини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувни узайтирди. Бу ҳақда Aстана давлат хизмати маркази бошқарув қўмитаси раиси Aлихан Байменов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султан ҳокимлиги газ билан ҳаракатланадиган автобуслар сотиб олади

«Қозоғистон Ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан Астана давлат хизмати марказини институционал қўллаб-қувватлаш бўйича келишувни 2023 йилгача узайтирди. Бу борада Қозоғистон Ҳукумати, айниқса, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хизмати ишлари агентлигининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини юксак қадрлаймиз. Бу борада биз БМТ ТДнинг барча ташкилотларининг бебаҳо ёрдамига эгамиз», деди Aлихан Байменов Нур-Султанда бўлиб ўтаётган Астана давлат хизмати марказининг «Давлат хизмати ривожланиши ва ҳамкорлик» йиллик анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, анжуманда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан давлат хизмати органлари раҳбарлари, экспертлар, олимлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир 27-29 октябр кунлари Нур-Султан шаҳрида офлайн ва онлайн форматларда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив