Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бошланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бошланди. Учрашувда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаат қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Парламент уйида бўлиб ўтаётган тадбир барча миллий телеканаллар орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. Бугунги йиғилишда Парламент депутатлари иштирок этмоқда. Йиғилишда депутатлардан ташқари, Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев ва Бош вазир Aсқар Мамин бошчилигидаги Ҳукумат аъзолари иштирок этмоқда.

Учрашувда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Конституциявий кенгаши ва Олий суди раислари ва аъзолари, Қозоғистон Республикаси Президентига бевосита ҳисоб берадиган ва унга бўйсунувчи органлар раҳбарлари, миллий компаниялар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишади.


Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар