Қозоғистон: республика бюджетига тушган солиқлар миқдори 1,5 баробарга ошди

None
ASTANA. Кazinform – Йил бошидан буён давлат бюджетига солиқ тушумлари режаси 103,4 фоизга бажарилди, дея хабар беради Кazinform.

Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, режа 11 316,8 миллиард тенге этиб белгиланган бўлиб, 382 миллиард тенге ортиғи билан 11 698,8 миллиард тенге олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар ёки 3 400,2 миллиард тенгега ошганини кўрсатади.

«Шу жумладан, республика бюджети 101,1 фоизга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ёки 2518,5 миллиард тенгега ошган. Маҳаллий бюджет 108,5 фоизга бажарилди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8 фоизга ёки 881,7 миллиард тенгега ўсди», — дейилади идора хабарида.

Даромадлар ўсишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: 2022 йилнинг 10 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан асосий экспорт товарлари, жумладан нефт 46,9 фоизга, рух 21,9 фоизга, алюминий 13,9 фоизга, ва олтин 0,6 фоизга ошди. Хом нефтга божхона экспорт божи ставкаси 43,1 фоизга ошди.

«Жорий йилнинг 10 ойида учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 43,6 фоизга ўсди (экспорт 48,3 фоизга, импорт 32,5 фоизга ўсди). Йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо айланмаси 22 фоизга ошди», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар