+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистон QazVac вакцинасини ислом мамлакатларига гуманитар ёрдам сифатида беришга тайёр

17 Июнь 10:00
Баҳам кўринг:
Қозоғистон QazVac вакцинасини ислом мамлакатларига гуманитар ёрдам сифатида беришга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон QazVac вакцинасини ислом мамлакатларига гуманитар ёрдам сифатида бериши мумкин. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологияларга бағишланган иккинчи саммитида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди Давлат раҳбари Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раисини  қабул қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев тадбирда пандемияга қарши кураш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб ўтди. Президент вакциналарни адолатли тақсимлаш ва уларни сиёсий восита сифатида ишлатилишининг олдини олишга чақирди.

Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистонда коронавирусга қарши QazVac вакцинаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда ЖССТ томонидан тасдиқланмоқда.

«Қозоғистон ўз вакцинасини ИҲТга аъзо давлатларга гуманитар ёрдам сифатида етказиб беришга тайёр бўлади. Шунингдек, биз QazVac вакцинасини Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бошқа мамлакатларда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишимиз мумкин», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун кенг қамровли ва замонавий инфратузилма мавжудлигини таъкидлаб, илмий ютуқлар ва технологиялар билан баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоалоқа орқали ўтказилган фан ва технологияларга бағишланган иккинчи саммитининг очилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар бергандик.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив