Қозоғистон Президентининг махсус вакили ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан Қозоғистонга илк марта ташриф буюрган ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Махсус вакил учрашув давомида Президент ташаббуси билан сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.

Тереза Рибейро Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, аёллар ва ногиронлар ҳуқуқларини яхшилаш борасидаги сиёсатини юқори баҳолади.

Қозоғистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорклик, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг янги йўналишлари яхши ривожланмоқда.

Сўнгги хабарлар