Қозоғистон Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Расмий ташриф доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида стратегик инвестиция лойиҳаларини яратиш тўғрисидаги қўшма декларация;

2. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаро авиацияси бош бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

3. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «KIDF» жамғармаси ва «Masdar» компанияси ўртасидаги тамойиллар тўғрисидаги битим;

4. «KIDF» жамғармаси ва «Masdar» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси;

5. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва «Abu Dhabi Ports» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

6. «ҚазМұнайГаз» МК» АЖ ва «Abu Dhabi Ports Group» компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси;

7. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

8. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ануар Гаргаш номидаги Дипломатик академия ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

9. Қозоғистон Республикаси Президенти архиви ва Бирлашган Араб Амирликлари Миллий кутубхонаси ва архивлари ўртасида архив иши соҳасида халқаро алоқаларни амалга ошириш тўғрисидаги битим.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар