+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Президентига Евроосиё тараққиёт банкининг ўрта муддатли режаси тақдим этилди

28 Октябрь 16:19
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президентига Евроосиё тараққиёт банкининг ўрта муддатли режаси тақдим этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
2022 йил январ ойидаги тенге депозитлари бўйича максимал ставка эълон қилинди Жорий йилнинг 10 ойи давомида ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсишни сақлаб қолди Қозоғистон иқтисодиётига қайси давлатлар энг кўп сармоя киритади

Учрашувда Президентга Евроосиё тараққиёт банки фаолияти якунлари ва унинг ўрта муддатли режалари, шунингдек, келгуси давр учун макроиқтисодий прогнозлари ҳақида маълумот берилди. Банк экспертлари Қозоғистондаги ижобий ўсиш суръати Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан солиштирганда энг юқори даражада бўлишини тахмин қилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё тараққиёт банки 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясининг асосий йўналишлари билан ҳам танишди. Хусусан, Николай Подгузов Президентга Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бошқа давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган муҳим мегалойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

Банк «Шимол-Жануб», «Европа-Ғарбий Хитой» транспорт даҳлизларини очиш, ягона савдо тармоғини яратиш ва Марказий Осиё сув-энергетика комплексини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ниятида. Евроосиё тараққиёт банки ушбу лойиҳаларга 1,2 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, банк 2026 йилгача Қозоғистон иқтисодиётига камида 3,8 миллиард доллар сармоя киритиш ниятида.

Президент Евроосиё тараққиёт банкининг интеграция жараёнларини ривожлантиришдаги фаол ролини қайд этиб, Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бошқа давлатларда лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив