Қозоғистон Президенти Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчиларига видеомурожаат қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчиларига видеомурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Шу кунларда Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Астана» халқаро молия маркази томонидан ташкил этилган давра суҳбати иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Президент ўз мурожаатида жаҳон кун тартибидаги долзарб масалаларга эътибор қаратди. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият ва Украинадаги воқеалар жаҳон иқтисодиётининг парчаланишига олиб келди. Бу Евроосиё қитъасида янги геосиёсий синовга олиб келди.

Президент давлат томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, пандемияга қарши курашда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталди.

Қасим-Жомарт Тоқаев форум иштирокчиларига мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак республика референдумига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) соҳасидаги мақсадларга эришиш тарафдори эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар