Қозоғистон Президенти Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Жаҳон божхона ташкилотининг фаол аъзоси сифатида ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб, ташкилот раҳбарига мамлакатимизга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Президент пандемия даврида мамлакатда миллий иқтисодиёт ва халқаро савдони қўллаб-қувватлаш борасида жиддий иш олиб борилаётганини, бу ишлар янада кучайтирилишини таъкидлади.


Кунио Микурия қабул учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Марказий Осиёда етакчи давлат эканлигини таъкидлади.

ЖБТ раҳбари Туркистондаги божхона инфратузилмасига ташриф буюрганини айтиб, янги аэропортнинг божхона расмийлаштируви жараёнини юқори баҳолади. Кунио Микурия «Шарқ-Ғарб» йўналиши бўйича вилоят марказининг транзит салоҳияти муҳимлигини таъкидлади. Бош котиб Қозоғистон божхона соҳасида сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этди. Бош котиб, шунингдек, Қозоғистоннинг электрон божхона декларацияси ва «ягона дарча» тартибини жорий этиш тажрибаси кўплаб аъзо давлатлар учун яхши намуна бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Учрашув якунида божхона соҳасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга келишиб олинди.





Сўнгги хабарлар