USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари қандай мувофиқлаштирилишини тушунтириб берди

6 Декабрь 19:44
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари қандай мувофиқлаштирилишини тушунтириб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ОАВ учун ўтказилган қўшма брифингда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилганини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда эмланиши лозим бўлган аҳолининг қарийб 67 фоизи тўлиқ эмланган Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни университетларга ҳомийлик қилишга чақирди

«Бугун муҳтарам Шавкат Миромонович билан давлатлараро муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтаришга қарор қилдик», - деди Қозоғистон Президенти.

Унинг наздида, ушбу тарихий қарор замирида ишонч, қўллаб-қувватлаш ва умумий манфаатлар йўлида яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган самимий интилиш ётир.

«Биз иттифоқчилик муносабатларини мувофиқлаштириш учун Олий давлатлараро кенгаши, Парламентлараро кенгаш, шунингдек, ишчи орган сифатида Ташқи ишлар вазирлари кенгашини ташкил этишга келишиб олдик. Иттифоқчилик тамойиллари янги имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияда ўз ифодасини топган. Шу тариқа, кўп томонлама қозоқ-ўзбек муносабатлари йилномасида янги ва ёрқин саҳифа очилди, деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Бу, шубҳасиз, Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва фаровонлигига қўшилаётган салмоқли ҳиссадир», - дея таъкидлади Қасим-Жомарт Тоқаев.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив